Get Mystery Box with random crypto!

#танқид Эъзозда ҳамиша машшоқлар, Кундан кун кўпаяр қашшоқла | Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

#танқид

Эъзозда ҳамиша машшоқлар,
Кундан кун кўпаяр қашшоқлар,
Сомондан пастдадир бошоқлар,
Олимлар мардикор бўлганда...

Гўдаклар заҳардан ўларкан,
Маош кам, нарх қиммат бўларкан,
Ўғрилик, қаллоблик тўларкан,
Олимлар мардикор бўлганда...

Жаҳолат тобора кенгаяр,
Авом ҳам ҳокимга энкаяр,
Мансабга чиқади тўнкалар,
Олимлар мардикор бўлганда...

Ўғрилик шараф деб қаралар,
Тўғрилик бағри қон, яралар,
Маддоҳлик тинмасдан таралар,
Олимлар мардикор бўлганда...

Қонунга итоат қилишмас,
Муслимлар ибодат қилишмас,
Ҳалолу ҳаромни билишмас,
Олимлар мардикор бўлганда...

Инсонлар бунда хор бўларкан,
Ҳамият, номус, ор ўларкан,
Миллат ҳам мардикор бўларкан,
Олимлар мардикор бўлганда...

Девонайи Ҳақгўй

@Rumiy_AforizmlariUz /
Ma'nolarning tuganmas jilosi