Get Mystery Box with random crypto!

КЕЛИНПОШШАГА МАКТУБ 1. Эринга у ёқтирадиган исм ва сифатлар | Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

КЕЛИНПОШШАГА МАКТУБ

1. Эринга у ёқтирадиган исм ва сифатлар билан мурожат қил!
2. У ёқтирадиган овқатларни чиройли, мазали пиширгинки, уйни соғинсин.
3. Эринг уйдан чиқаётганида кузатиб қўй; оқшом қайтганида табассум ила кутиб ол.
4. Энг чиройли бўлиб кўринишинг керак бўлган киши эринг эканини бил.
5. Иффат ва ҳаёнгни муҳофаза эт. Энг гўзал тақво либоси эканини унутма; ҳар ишимизни кўриб турган Аллоҳни эсла.
6. Эринг ва болаларингдан меҳрингни аяма. Уйингнинг тираги бўл. Эринг уйда бўлмаганида хотиржам юрсин.
7. Эрингдан миннатдор бўлишни, унга раҳмат айтишни унутма. Кучи етмайдиган ишларни айтиб қийнаб қўйма, ундан бировларга шикоят қилма.
8. Эрингнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўл.
9. Эринг рухсат бермаган жойларга борма.
10. Тежамкор бўл. Исрофгар бўлма. Қийин аҳволда ҳам исён этма.
11. Озода ва саранжом-сариштали бўл. Эрингнинг кийимлари ҳам тоза ва дазмолланган бўлсин.
12. Эрингнинг қариндошлари ва яқинларини меҳмон қилишдан малолланма. Уларга яхши муомалада бўл.
13. Қайнонангни тажрибали бир она сифатида ҳурмат қил, эринг хурсанд бўлсин.
14. Онангнинг уйига бўлар-бўлмасга ҳадеб бораверма, ишларинг оқсамасин.
15. Болаларингни яхши хулқли, маданиятли инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қил, эл-юрт сени яхшилик билан тилга олсин.


“Маснавий ҳикояларига шарҳ” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Rumiy_AforizmlariUz /
Ma'nolarning tuganmas jilosi