Get Mystery Box with random crypto!

Ибодатларнинг даражалари Исломда ибодатлар аҳамиятига кўра да | Расулуллоҳ Ошиқлари

Ибодатларнинг даражалари

Исломда ибодатлар аҳамиятига кўра даражаланади.
Биринчи галда, ҳаромдан сақланиш туради. Ҳаромга учраган киши дарҳол ундан юз ўгирса Аллоҳ унинг имониниқувватлайди. Ҳаромдан тийилиш энг афзал ибодатдир. Зеро, Исломда ҳеч ким осий бўлиб туғилмайди.

Кейингиси, фарзларни ибодатларни бажаришдир. Уларни тарк этиш гуноҳдир. Чунки фарзлар Аллоҳнинг буйруқларидир. Фарзлар унутилган, ҳаром кенг тарқалган замонда бу ишни маҳкам тутган кишининг даражаси яна ҳам баланд, ажри улуғ бўлади.

Учинчиси, ҳаромга яқин бўлган макруҳлардан тийилиш. Ҳатто бу иш вожибдан ҳам аҳамиятлидир.

Тўртинчиси, вожиб амаллар. Улар фарздан кейин тургани боис бажаришнинг савоби улуғ.

Бешинчиси, танзиҳи макруҳ (ҳалолга яқин ишлар)дан ҳам эҳтиёт бўлишдир.

Олтинчиси, таъкидланган суннатлар.
Уларни тарк қилиш гуноҳ бўлмаса-да, узрсиз давомли қилмай юриш яхши эмас.

Еттинчиси, нафл ва мустаҳаблар. Бу ишлар одамнинг ихтиёрида. Қилмаса гуноҳ йўқ. Аммо қилса ажр бор.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy