Get Mystery Box with random crypto!

​​Қиёматда ўзини «Унайс» деб танитишни орзу қилган ансорий «Э | Расулуллоҳ Ошиқлари

​​Қиёматда ўзини «Унайс» деб танитишни орзу қилган ансорий

«Эй Аллоҳ, уни мол ва фарзанд билан ризқлантир ва унга барака бер!»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга онаси шаҳодат калимаси ўргатган кезда у ҳали ёшгина бола эди. Ёшгина Анас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳали кўрмасданоқ, у зот ҳақида эшитиб, қулоғи билан у зотга ошиқ бўлиб қолганди. У ўзи Маккага Набий алайҳиссаломни кўришга боришни ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келса-ю, у зотни кўриб бахтиёр бўлишни қанчалар орзу қилар эди. Кўп вақт ўтмай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижрат қилиб келаётгани хабари тарқалди.

Бир куни тонг пайти Мадинада кишилар «Муҳаммад ва унинг соҳиби Мадинага яқин қолибди», деб жар солишди. Буни эшитган одамлар каттаю-кичик, жамоат-жамоат бўлиб, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келаётган томонга қараб шошиб боришар эди. Ана шу бахтиёр инсонларнинг ичида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар томонга келиб, эркаклар орасидан юрдилар. Аёллар ва ёш болалар эса уйларнинг томларига чиқиб, у зот алайҳиссаломни кузатишар ва бир бирларига: «У зот қайси бири?! У зот қайси бири?!», дейишар эди. Ана ўша кун Анас ибн Молик учун эсдалик куни бўлиб қолди, ҳатто ёшлари юздан ошганда ҳам ўша кунни эслаб юрар эди.

Тўлиқ ўқиш:

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!

https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy