Get Mystery Box with random crypto!

Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга маънавий | Rost24 | Расмий канал

Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга маънавий зарарни қоплаб бериш таклифи билан чиқди

Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди. Бунинг эвазига Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўрамоқда.

«Дарё» нашрининг маълум қилишича, корхонанинг айни кундаги директори, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева шундай илтимос билан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова «Док-1 Макс» билан боғлиқ можаролар бошланган пайтда болаларнинг доридан заҳарлангани рост бўлса, харажатлар вазирлик томонидан тўланишини ваъда берган эди.

Болаларнинг доридан заҳарлангани рост бўлиб чиқди. Аммо ваъдалар унутилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube