Get Mystery Box with random crypto!

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси одамларни ёнғиндан қутқа | Rost24 | Расмий канал

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси одамларни ёнғиндан қутқарди

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ёнғинда қолган одамларни қутқараётган видео тарқалди.

25 апрель куни Санкт-Петербургдаги тарихий уйнинг 3-қаватида ёнғин юз берган. Маълумотларга кўра, Олим исмли коммунал хизматларда ишловчи Ўзбекистон фуқароси деворга тирмашиб чиққан ҳолда одамларни ёнғиндан қутқаришга ёрдам берган. 7 йилдан буён Россияда яшаётган 48 ёшли Олим исмли қахрамоннинг фамилияси Иброҳимов эканлиги тахмин қилинмоқда.

Россияда мана шундай жасур одамлар муносиб тақдирлангани кўп бора кузатилган. Ўзбекистонда шу каби ҳолат содир бўлганда Олим фақат фахрий ёрлиқ билан тақдирланишининг эҳтимоли жуда катта эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube