Get Mystery Box with random crypto!

Нега оддий фуқаролар тўловларни ўз вақтида тўлайди-ю, қасрлард | Rost24 | Расмий канал

Нега оддий фуқаролар тўловларни ўз вақтида тўлайди-ю, қасрларда яшовчи мансабдорлар тўламайди?

Яшаш шароити оғир фуқароларнинг сувдан қарзи йўқ, бироқ қаср уйда яшаётган ҳоким ўринбосари йиллар давомида сув учун пул тўламай келмоқда

"Бу кун" информацион дастурида Янгийўл шаҳар ҳокими ўринбосари тоза ичимлик сувидан бўлган 2 миллиондан ошиқ қарзини бир неча йилдан буён тўламай келаётгани айтилди.

Шоҳона қасрларда яшовчилар “шу маҳаллага сув келишига сабабчи” эканини пеш қилиб, давлат ишидан ойлиги бешинчида тушиши, ойлиги тушганида солиқни тўлашини маълум қилишган.

Шунингдек, Янгийўл тумани Мажбурий ижро бюроси ходимининг ўзи ҳам бир неча йиллар давомида ичимлик суви учун солиқ тўламагани аниқланган.

Давлат ижрочиси мухбирга “съёмкангизни, резултатингизни бошқанинг уйида қилинг, меникида эмас”, дея жаҳл қилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz