Get Mystery Box with random crypto!

Россияда WhatsApp тақиқланиши мумкин Куни кеча мессенжер кан | Россия овози | Расмий канал

Россияда WhatsApp тақиқланиши мумкин


Куни
кеча мессенжер канал яратиш ва унда хабар жойлаш имкониятини тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Роскомнадзор WhatsAppʼдан тақиқланган ахборотни тарқатаётган каналларни ўчириб ташлашни талаб қилади. Агар бундан бош тортса, бу илова Россияда тақиқланишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Роскомнадзор матбуот хизмати РИА Новостига малум килади

Таъкидланишича, Россия қонунчилиги талаблари барча компанияларга, жумладан, мессенжер ва ижтимоий тармоқларга тааллуқли.
“Тақиқланган ахборотли нодўст каналлар пайдо бўлса, уларни зудлик билан ўчириш талаб қилинади, бош тортилса, блокировка қилишини мумкин”, - дейилган хабарда.
WhatsApp мессенжери Россияда экстремистик сифатида тақиқланган “Meta” компаниясига тегишли. Куни кеча мессенжер канал яратиш ва унда хабар жойлаш имкониятини тақдим этди. Бундан тез орада барча фойдаланувчилар фойдаланиши мумкин бўлади.

Обуна болинг! @rossiyaovozi