Get Mystery Box with random crypto!

Ҳадя беришнинг фазилати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салла | Хижоб

Ҳадя беришнинг фазилати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар:
“Ўзаро ҳадялашиб туринглар, шунда бир-бирингизга нисбатан муҳаббатли бўласиз”
(Имом Бухорий: “ал-адаб ал-муфрад”).

Изоҳ:
Ҳадя ва совға улашиш набавий суннат бўлиб, у қалбдаги ҳурмат ва муҳаббат изҳори, одамлар ўртасида унс ва яқинлик пайдо бўлишининг боисидир. У узоқни яқин қилади, қариндошлик ёки дўстлик ришталари узилган одамни қайта улайди. Кишилар ўртасида дўстлик пайдо қилади. Набий алайҳиссалом одамларни бир-бирига ошно қилиб, гина-кудуратларга барҳам берадиган барча нарсага ҳарис бўлганлар. Ҳадя тақдим қилиш Набий алайҳиссаломнинг ўзлари амал қилган ва бошқаларни ҳам тарғиб қилган гўзал ишлардан биридир.

Каналга обуна бўлинг!
@romolorash