Get Mystery Box with random crypto!

​​#МАҚОЛА Ёшларимизни интернетдаги мафкуравий таҳдидлардан аср | Romitaniy.uz

​​#МАҚОЛА
Ёшларимизни интернетдаги мафкуравий таҳдидлардан асрайлик.

Иккинчи тоифадаги ахборотлар эса ғарб ҳаёт тарзига хос, ўзбек менталитетига зид одатлар ва кўникмаларни тарғиб этади. Бу айниқса, ғарб ёшларининг кийиниши, одатларини тарғиб қилувчи мақолалар, клиплар, фильмларда яққол намоён бўлади. Учинчи тоифага эса порнографик ахборотларни киритиш мумкин. Тўртинчи тоифага эса ҳали текширилмаган, ўз исботига эга бўлмаган турли ҳужумкор ахборотларни киритиш мумкин. Интернет сайтларидан тарқатилаётган бу каби ёт ғоялар ва ахборотларни ёшлар томонидан қабул килинаётганлиги ва унинг оқибатлари жаҳондаги барча мамлакатлари халкини ҳам ташвишга солмокда. Ёшларимиз онгини эгаллашга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга, миллий манфаатларимизга рахна солишга, маънавиятимизга тажовуз қилишга, умримиз мазмуни бўлган тарихий хотирамизни бузишга уринаётган ғаразли кучларга карши доимо огоҳ туришимиз даркор. Ана шундагина бизни ҳеч ким, ҳеч нарса ўз танлаган йўлимиздан ортга қайтара олмайди ва биз кўзлаган улуғвор максадларимизга албатта етамиз. Юртимизга оломонча маданият асосан интернет тармоғи орқали кириб келаяпти. Бу ҳол одоб-ахлоқ, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат пасайиши каби кўплаб нохушликларни келтириб чиқаряпти. Ёшларнинг ҳаёсизларча кийиниши, таналарига расм чиздириши, қулоқ ва бурунларини тешиб, “зирак” тақиб олишлари, қиз болаларнинг ўғил болаларга ўхшаб кийиниши каби “мода” унсурлари айнан интернет орқали ёйилаётгани аниқ Интернетдаги ғоявий тузоқлар гўё маданиятга ўхшаши ва ёшларга мойдек ёқиши билан ҳам хатарлидир. Инсоний ахлоқда терс оломонча маданият айрим ёшлар онгига чанг солиб, маънавият кушандасига айланмокда. Ачинарлиси, мазкур “маданият” таъсирига берилиб қолганини ёки унинг қурбонига айланаётганини кўпинча ёшлар ўзлари сезмайди. Глобал ахборот тизимидаги хабарларни “фильтрсиз” қабул қилиш оқибатида ёшлар онги заҳарланмоқда. Масалан, бирор керакли маълумотни олиш мақсадида сайтга кирган ёшларнинг “фалончи машҳур шахс ҳалокатга учради” каби шов-шувли эълонга кўзи тушади ва беихтиёр уни очади. У ерда эса яна бир сайт очилади ва унда алдамчи хабарларнинг давомини ўқийди. Шу тариқа ғўр ёшлар ғаламисларнинг тузоғига илинади. Бундай жирканч “маданият” таъсирига берилган ўсмир лоқайд, ҳаётга енгил-елпи қарайдиган, юрт равнақи ва халқ тинчлигига бефарқ кимса бўлиб улғаяди. Шунингдек, оломонча маданият тузоғига илинган болалар инсон истаган ишини қилавериши мумкин, деб билади, яъни ўтакетган манқуртга айланиб қолади. Ижтимоий тармоқларнинг оила ва жамият барқарорлигига солаётган энг катта тахдидларидан яна бири – улардаги мулоқотлар сабабли кўплаб тинч-тотув оилалар барбод булиб кетаётганидир. Фарзандининг истиқболини, ёрқин келажагини истайдиган ҳар бир ота-она тарбия масаласига жиддий эътибор бермоғи зарур. Бола тарбияни турли компьютер уйинлари, интернет ва ижтимоий тармоқлардан эмас, энг аввало ота-оналаридан, бобо-момоларидан, эзгуликка, покликка ва дину диёнатга чақирувчи яхши китоблардан олсин.
Инсонлар қалби ва онги учун катта курашлар кечаётган глобаллашув даврида юксак маънавият, одоб ахлоқ тарбиясига эътиборни кучайтириш долзарб вазифадир Ўсиб келаётган ёш авлодни диний – миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтириш, уларни хар-хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.

Аллоҳ барчамизни тўғри йўлган бошласин!

Ромитан тумани Хокимулломир жомеъ масжиди имом хатиби Голиб домла Муротов .