Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор ФВВ: Қўқон шаҳрида содир бўлган ёнғин ўчирилди Авв | 🌐 RISHTON TV

#Тезкор
ФВВ: Қўқон шаҳрида содир бўлган ёнғин ўчирилди

Аввал хабар берганимиздек 12 июнъ, соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексларида ёнғин содир бўлди.

Ёнғинга соат 19:25 да биринчи бўлинмалар етиб борган вақтда юқорида кўрсатилган манзилда жойлашган савдо комплекцлари очиқ аланга билан ёнаётганлиги аниқланган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

@RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!