Get Mystery Box with random crypto!

СИНГЛИМ Бу дунёку ўткинчи билсанг Хаёлингни жойига қўйсанг | 🌐 RISHTON TV

СИНГЛИМ

Бу дунёку ўткинчи билсанг
Хаёлингни жойига қўйсанг
Чуқур ўйлаб ўйига етсанг
Аразламай яшайлик синглим

Ота она неьматимиз биз
Aллох узи яратиб қўйган
Бир қориндан чиқдик талашиб
Аразламай яшайлик синглим

Маликалар ўтиб кетдилар
Бир сингилга етмай ўтдилар
Бағримизни тўлдириб туриб
Аразламай яшайлик синглим

Сочларингни тарардим ўзим
Эндиликда сен кўрар кўзим
Жонимдаги оқар жон сўзим
Aразламай яшайлик синглим

Бахтимизни кўрсин ўзгалар
Шодлигимиз туйсин ўзгалар
Мен сенгаю,сен менга керак
Аразламай яшайлик синглим.

@RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!