Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни сайловдаги ғалабаси билан т | 🌐 RISHTON TV
Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.
«Аминманки, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва интилишларимиз орқали халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади», дейилади, жумладан, давлат раҳбарининг мактубида.
Тезкор хабар ва янгиликларни @RISHTON_TV да кузатинг.