Get Mystery Box with random crypto!

#ОТАБЕК_АХЛИДДИНОВГА_ОЗОДЛИК! Отабек Ахлиддиновни мен яхши т | Фатима Жураева

#ОТАБЕК_АХЛИДДИНОВГА_ОЗОДЛИК!

Отабек Ахлиддиновни мен яхши танийман.
У очиқчасига ўз танқидий постлари ва фикрларида коррупция ва баъзи масъулларнинг виждонсизларча ёндошувларини қоралаб келган.

Бўлган ҳолат эса унга нисбатан подстава деб ўйлайман. Сабаби, бу одам ҳақиқатпарвар, ўз ишининг фидоийси бўлган шифокор ва ҳар бир ҳолатга виждонан ёндошувчи блогер.

Шу сабабли, бу инсон ҳақида баъзи бир тролльлар томонидан гапиралаётган гапларни рости қоралайман!

Жиноят иши очилгани билан ҳали ҳукм ўқилгани йўқ. ИншаОллоҳ ҳақиқат қарор топади!
****
Яна бир блогернинг қамалгани хабар берилди

Дарё.уз нашрнинг Андижон вилояти прокуратурасига таяниб хабар бешича, «Андижон вилоятида шифохона мудири О.А. (ижтимоий тармоқ фаоли) тезкор тадбирда 3 минг доллар олаётган вақтда тезкор тадбирда қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган».