2022-10-08 12:48:43
Aссалому алайкум дўстлар Жуда ҳам мазали бўлган "Тайский товуқ қанотчаларини" пишириб кўрамизми Унда бошладик ...
Соус учун масаллиқлар:
Ўсимлик ёғи - 4-5 ош қошиқ
Соя - 6-7 ош қошиқ
Балзамик цирка - 1 чой қошиқ
Aсал - 3-4 ош қошиқ
Лимон шарбати - 2 ош қошиқ
Ширин паприка - 2 ош қошиқ
Aччиқ паприка - 1,5 ош қошиқ
Товуқ қанотчалари - 12-14 та
Тайёрланиши:
— Ўсимлик ёғи, соя, балзамик цирка, асал, лимон, паприкаларни яхшилаб аралаштирамиз.
— Қанотчаларни учини пичоқ билан кесиб оламиз, соусни қуямиз ва яхшилаб ёғлаймиз. Имкон қадар кўпроқ вақт давомида, 3-4 соат мариновка учун четга олиб қўямиз.
— Духовка листига бир оз ёғ суртинг. Қанотчаларни қўйинг ва 190°C га олдиндан қиздирилган духовкада 40-45 дақиқа давомида пиширинг. (20 дақиқадан сўнг қанотчаларни айлантирамиз).
@retseptlar_rasmiy
1.1K views09:48