Get Mystery Box with random crypto!

Сувликкина маззали Соусли товуқли котлет Керакли масаллиқлар | 👌 Retseptlar Rasmiy

Сувликкина маззали
Соусли товуқли котлет
Керакли масаллиқлар
400 гр товуқ қийма
2 ош қошиқ нон талқони
Табга кўра: туз мурч паприка
1 та пиёз
Ярим боғ кўкат
2 дона чиснок
1 та булғор қалампир
200 гр ёғ

Соус учун:
1 та булғор қалампир
1 та пиёз
3-4 дона чиснок
2-3 та помидор
1 ош қошиқ томат пастаси
Табга кўра туз ва паприка
100 гр ёғ
250 гр сув

Тайёрланиши:
Котлет масаллиқлари майдалаб товуқ қийма билан яхшилаб аралаштирилади ва қўлда шакл берилади. Қизиб турган товага ёғ солиб ўрта оловда ҳар икки тарафини пишириб олинади.

Соус тайёрлаш:
Ҳамма масаллиқларни йирик тўғралади қизиб турган товада кетма кет солиб қовурилади ва сув солиб 20 дақиқа димлаб қўйилади. Пишгач блендр қилинади
(Бу соусни бошқа таомлар билан истемол қилсангиз бўлади)

Ликопчага аввал соус сўнг котлетлар солинади ҳохишга кўра безатилади
Ёқимли иштаҳа
@retseptlar_rasmiy