Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Мактаб битирувчиларининг 80 фоизидан юқорис | Respublika muallimlari - rasmiy kanali

#Сўраган_эдингиз

Мактаб битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлса раҳбар ходимлар 2 млн 700 мингдан – 11 млн сўмгача бўлган миқдорда рағбатлантириладими?

Хабарингиз бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг эски таҳририга кўра умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб, директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари маълум миқдорда рағбатлантириларди.

Бунда

ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари – 11 млн 40 минг сўм, директор ўринбосарлари – 5 млн 520 минг сўм;

ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 8 млн 280 минг сўм, директор ўринбосарлари — 4 млн 140 минг сўм;

ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 5 млн 520 минг сўм, директор ўринбосарлари — 2 млн 760 минг сўм миқдорда рағбатлантириларди.

Аммо ушбу тартиб жорий йилнинг август ойидан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан бекор қилинди. Шу сабабли мактаб битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган раҳбар ходимлар энди бундай тартибда рағбатлантирилмайди.

P.S: Умумтаълим муассасасида таълим сифатини оширишга ўз ҳиссасини қўшган раҳбар ходимларни рағбатлантиришнинг бошқа турлари ҳақида кейинги постларимизда батафсил маълумот берамиз.

Kanalga obuna

Kanal manzili
https://t.me/Respublikamuallimlari