Get Mystery Box with random crypto!

Қишки тенгкунлик ёки Ялдо кечаси Бугун юртдошларимиз йилнинг | Республика географлари

Қишки тенгкунлик ёки
Ялдо кечаси

Бугун юртдошларимиз йилнинг энг узун тунини қарши оладилар. 22 декабрга ўтар кечасида тун узунлиги қарийб 15 соатни ташкил этади. Буни халқимиз “Ялдо кечаси” дейди.

Ушбу пайтда қуёш тоғ эчкиси буржига оғиб, ҳижрий-шамсий йил тақвимига кўра, жаъдий ойи киради.

Ҳисобдонларнинг айтишича, тун узайиши Меҳржондан бошланади. Яъни мезон ойи кириб, тун ва кун тенглашган пайт – 22 сентябрда кузатилади. Аммо бу ҳодиса тўқсон бошлангач (1 декабрдан), яққолроқ сезилади. Ялдо кечасидан сўнг эса бунинг акси кузатилади. Яъни тун қисқариб, кун узаяди. Халқимиз нақлида айтилганидек, “Тўқсонда тўрғай одими билан, қантар оғса, қарға одими билан кунлар узаяди”.

Йилда бир марта кузатиладиган Ялдо кечасига нафақат биз, балки бутун шимолий ярим шардагилар гувоҳ бўлишади.

@Respublika_geograflari