Get Mystery Box with random crypto!

Кўзгу, мен покман деб керилма зинхор, Сендан хам покиза -Она қ | ꧁ 𝗔𝗠𝗔𝗟𝗜𝗬𝗢𝗧𝗖𝗛𝗜 🔱 𝗣𝗦𝗜𝗫𝗢𝗟𝗢𝗚𝗟𝗔𝗥 ꧂

Кўзгу, мен покман деб керилма зинхор,
Сендан хам покиза -Она қалби бор.

Эй сувлар, ҳаётман демагин такрор,
Ҳаётни бахш этган-Она сути бор.

Эй қуёш, нурлиман, демагин зинхор,
Сенданда нурлироқ Она меҳри бор.

Юлдузлар сиз эмас,само ёғдуси,
Сизлардан чароғон- Она орзуси.

Виқорли кеккайманг тоғларнинг тоши,
Сизданда мустаҳкам- Она бардоши.

Куй-қўшиқ демангиз, ҳаёт хандаси,
Унданда мафтункор Она алласи...

@RESP_AMALIYOTCHI