Get Mystery Box with random crypto!

КЕТИШЛАР... Ҳаётимизда 'кетишлар' кўп... Биз ҳамиша қайларда | ꧁ 𝗔𝗠𝗔𝗟𝗜𝗬𝗢𝗧𝗖𝗛𝗜 🔱 𝗣𝗦𝗜𝗫𝗢𝗟𝗢𝗚𝗟𝗔𝗥 ꧂

КЕТИШЛАР...

Ҳаётимизда "кетишлар" кўп... Биз ҳамиша қайлардандир кетдик...

Онамиз бағридаги ошёндан кетдик-номи "туғилиш" бўлди!

Бизни ўраган этакдан кетдик- номи "улғайиш" бўлди!

Боғчадан, мактабдан, университетдан кетдик-ниҳояти номи "етуклик" бўлди...

Уйланаркансиз, ортингиздаги нигорон она кўзларини ранжитмай, ўз уйингиз томон кетдингиз- номи "уйланиш" бўлди...

Қизларда ҳам шундай...
Улар тамоман жуда кўп нарсаларга кўникиши шарт бўлган ўзга бир хонадонга кетишади... Ва ҳамма бунинг номини "тақдир йўриғига кўниш" деб атайди...

Кетаверасиз, кетаверамиз то бу кетишлар сўнгги "ўлиш" бўлгунча...

Кетганларнинг ортидан асоратлар қолади...

Азизлар, сизу биздан яхши излар, яхши сўзлар, бизни эслаганда ёришиб кетадиган қадрдон юзлар қолсин ортимизда... Яна яхши дуолар ҳам...

@Zamonaviy_Psixolog