Get Mystery Box with random crypto!

Ўқишни кўчиришга оид тест синовлари 23-25 август кунлари бўлад | RESEARCH AND GLOBAL COMPANY ✔️

Ўқишни кўчиришга оид тест синовлари 23-25 август кунлари бўлади

Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

Тез орада my.dtm.uz сайти орқали рухсатномани кўчириб олиш мумкин бўлади. Рухсатномада ким қаерда ва қачон тест топшириши ёзилган бўлади.

Тестлар бутун республика бўйлаб ўтказилади, ким қайси ҳудудда тест топширишни танлаган бўлса, ўша ерда топширади.

Ўқишни кўчиришда талаба ўзи танлаган йўналишга мос 2 та мутахассислик фанидан тест топширади. Ҳар бир фандан 30 та, жами 60 та савол берилади.

2 та фанга жами 3 соат вақт ажратилади.


@xushnudbek