Get Mystery Box with random crypto!

'Инқилоб' журнали 'Инқилоб' [انقلاب] - Туркистон Компартиясин | Yosh siyosatchi

"Инқилоб" журнали

"Инқилоб" [انقلاب] - Туркистон Компартиясининг ижтимоий-сиёсий, мафкуравий нашри.

"Инқилоб" журнали Туркистон Компартиясининг нашри сифатида 1922 йил 1 февралдан - 1924 йил октабрга қадар нашр қилинган. Журналнинг масъул муҳаррири дастлабки вақтда Назир Тўрақулов, 1922 йил 1 августдан эса Усмонхон Эшонхўжаев бўлган. Журнал масъул мудири Ходи Файзий ҳисобланган.

Журнал дастлаб ойига икки мартадан, кийинроқ ойлик журнал сифатида нашр қилинган. Журналнинг "Сиёсат", "Иқтисод", "Адабиёт", "Миллат ва миллият", "Таълим ва тарбия" каби бўлимлари бўлган. Журналнинг биринчи сонида нашрнинг мақсади сифатида қуйидагилар айтилади:

- "Журналимиз Оврупода ва Осиё қитъаларида воқеъ бўлиб турган инқилобий ҳаракатларни тасвир этиб, Шарқнинг ҳол ва истиқболи масалаларини умуминқилобий усули бирлан таҳлил ва таъмин этмоқчидир".

Журнал фаолиятида давр фаолларидан Шокир Сулаймон, Элбек, Ҳожи Муин, Лазиз Азиззода, Чўлпон, Пўлат Солиев, Абдулла Қодирий кабилар фаол иштирок этган.

Туркистон кутубхонаси