Get Mystery Box with random crypto!

Бугун — Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун Комилжон Отани | Yosh siyosatchi

Бугун — Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун

Комилжон Отаниёз охун ўғли (1917-1975) - хонанда, созанда, актёр ва бастакор. Ўзбекистон (1949), Туркманистон (1964), Қорақалпоғистон (1968) халқ артисти.

К.Отаниёзов Хамза номидаги мусиқа билим юртини тугатган (1955). Тошкент консерваториясида таълим олган (1955-56). Ижодий фаолиятини Хоразм театрларида хонанда ва актёрликдан бошлаб (1936-52), вилоят театрида ашула ва рақс ансамблини тузган (1949). 1957-75 йилларда Давлат филармониясида яккахон хонанда, 1957-59 ва 1963-68 йилларда филармония қошидаги Хоразм ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, 1967 йилда Тошҳовуз вилояти (Туркманистон) театрида халқ ансамбли, 1973-74 йилларда Шовот туманида "Феруз" ансамблини ташкил қилган.

Хофиз яратган юзлаб қўшиқ ва куйлар, республика театрлари учун яратилган мусиқий драмалари халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган.

Туркистон кутубхонаси