Get Mystery Box with random crypto!

#Долзарб_40_кунлик #Яшилмакон “Яшил макон” умуммиллий лойиҳас | Muqimov Zarif Majlisovich

#Долзарб_40_кунлик
#Яшилмакон

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида таълим муассасалари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Бугун Давлат экология қўмитаси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан дарахт кўчатларини экиш акцияси ташкил этилди.

Бир вақтнинг ўзида Республика миқёсида 14 та ҳудуддаги олий таълим муассасаларида ўтказилган ушбу акция жараёнлари "ТИҚХММИ" МТУ нинг Қарши ирригация ва агротехнологиялари институти ҳудудида бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Экология бошқармаси раҳбар ходимлари, олий таълим тизимида меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар фаол иштирок этишди.

Тадбир якунида университет ҳудудига 1500 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

telegram | facebook | instagram | ecokash.uz