Get Mystery Box with random crypto!

Маркетинг атамалари ҳақида таржима Агар сиз чиройли қизни уч | Reklom san'ati | Реклом санъати

Маркетинг атамалари ҳақида таржима

Агар сиз чиройли қизни учратиб қолиб, унга “мен ақлли ва бой йигитман, менга турмушга чиқинг”, десангиз, бу – “бевосита маркетинг” бўлади.

Агар совчилар у қизнинг уйига бориб, сиз ҳақингизда “у йигит ақлли ва бой йигит, унга турмушга чиқинг”, дейишса, бу – “реклама” ҳисобланади.

Агар қизлар сизнинг олдингизга келиб, “сиз ақлли ва бой йигитсиз, менга уйланинг” дейишса, буни “бренд кучи”, дейишади.

Агар сиз бирор қизга “мен ақлли ва бой йигитман, менга турмушга чиқинг", десангиз-у, бунга жавобан юзингизга тарсаки тушса, бу “мижознинг бренд ҳақидаги фикри” бўлади.

Агар сиз “мен ақлли ва бой йигитман, менга турмушга чиқинг”, дейишингиздан олдин хотинингиз келиб қолиб, ишнинг белига тепса, буни “янги бозорга киришга қўйилган чеклов” дейишади.

Мавлон Марасулов

Каналга ўтиш:


@Shunaqangi_gaplar

Joyla - бепул эълонлар платформаси