Get Mystery Box with random crypto!

Агар 30 долларлик соат тақсанг ёки 3000 долларлик соат тақсанг | Registan IT School | Dasturlash maktabi

Агар 30 долларлик соат тақсанг ёки 3000 долларлик соат тақсанг ҳам, барибир, бир хил вақтни кўрсатади.

Агар 30 долларлик сумкага эга бўлсанг ёки 300 долларлик сумкага эга бўлсанг ҳам, барибир, ичидаги нарса ўзгармайди.

Агар 300 метрлик уйда яшасанг ёки 3000 метрлик уйда яшасанг ҳам, барибир, ёлғизликни ҳис қилиш бир хил бўлади.

Охирида автобуснинг олди ўриндиғига ўтирсам ҳам ёки орқа ўриндиғига ўтирсам ҳам, барибир, манзилимга бир вақтда етиб боришимни тушуниб етдим.

Фарзандларимизга бой бўлишларини эмас, балки, қандай қилиб бахтли бўлишларини ўргатайлик. Ана ўшанда улар катта бўлганларида, нарсаларнинг нархига эмас, қийматига, қадрига назар соладиган бўладилар.
Bizni tarmoqlarda kuzatib boring:
Telegram | Instagram | YouTube | TikTok