Get Mystery Box with random crypto!

Region | Fergana

Telegram kanalining logotibi regionf — Region | Fergana R
Telegram kanalining logotibi regionf — Region | Fergana
Kanal manzili: @regionf
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.74K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда Фарғона вилояти шаҳар ва туманларидан:
- эксклюзив воқеа ва ҳодисалар;
- тасдиқланган ва муҳим маълумотлар;
- ишончли манбалар, муаммо ва ечимлар
- тезкор хабарлар билан танишиб боринг!
Биз билан боғланиш @region_aloqa_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-02 10:12:44
Фарғонада байрам шукуҳи.

Мустақиллигимизга ва тинчлигимизга кўз тегмасин!

Каналга уланиш:

Facebook | Telegram |
259 views07:12
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:20:01
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли юртдошлар!

Барчангизни энг улуғ, энг азиз айём – Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан самимий табриклайман.

Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари жадал одимлаётган, эл азиз, инсон азиз бўлган Ватанимизнинг ушбу қутлуғ байрами юртимизга, элимизга тинчлик-омонлик, шодлик ва фаровонлик, файзу барака олиб келсин!

Янги Ўзбекистонимизнинг бугунги шукуҳли кунларида Сизга ва оила аъзоларингизга Яратган Эгамдан узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, чексиз бахт-саодат тилайман.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат билан,
Хайрулло Бозоров,
Фарғона вилояти ҳокими

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram |
297 views09:20
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:19:12
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 106 ёшли Холмурод ота Қуроловга “Шуҳрат” медалини топширди

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров "Шуҳрат" медали билан тақдирланган Данғара тумани, Гулистон қишлоғи, Тотувлик кўчаси 12-уйда яшаётган 106 ёшни қаршилаган Холмурод ота Қуролов хонадонида бўлиб, давлат мукофоти, байрам совғаларини топширди.

Вилоят ҳокимини отахон ва 84 ёшли укаси Уролбой Қуролов очиқ чеҳра билан кутиб олдилар.

Тўкин дастурхон атрофида ўтган самимий суҳбат чоғида вилоят ҳокими отахоннинг меҳнатлари Президентимиз томонидан эътироф этилиб, “Шуҳрат” медалига муносиб кўрилганини таъкидлаб, отахон кўксига ушбу медални тақиб қўйди.

Отахон вилоят ҳокимига ёшлик даври, узоқ йиллик чўпонлик фаолияти давомида бошдан кечирган қизиқ воқеалар ҳақида тўлқинланиб гапириб берди.

Ҳозирда отахон фарзандлари, 100 дан зиёд невара, эваралари қуршовида, юртимизда ҳукм сураётган тинчликни улуғлаб, дуолар қилиб ҳаёт кечирмоқда.

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram |
230 views09:19
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:17:49
Эл азиз, инсон азиз бўлган юртга байрамлар ярашади: Мустақиллик шодиёнаси Фарғонада катта тантана билан нишонланди

Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи очиқ майдонида мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382551

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram |
205 views09:17
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:16:51
Давлатимиз юксак унвонлари, орден ва медаллари соҳибларига топширилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан эълон қилинган Президентимизнинг фармонлари доирасида, 23 нафар вилоятимиз вакиллари Давлатимизнинг юксак мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланишди.

Бугун Фарғона вилояти ҳокимлигида давлатимизнинг юксак мукофотлари соҳибларига топширилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382550

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram |
204 views09:16
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:16:03
Фарғонада Мустақиллик байрами арафасида ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулла Бузруков, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари Фарғона шаҳри Тарона кўчасида бунёд этилган 3 та 16 қаватли 192 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли турар-жой биносининг тантанали очилиш тадбирида иштирок этдилар.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382549

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram |
221 viewsedited  09:16
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:14:55
Фарғона туманида замонавий турар-жой мажмуаси қад ростлади

Фарғона тумани Миндонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мустақиллик байрамига туман аҳолисига муносиб байрам туҳфаси бўлган 13 та 5 қаватли ҳамда 9 та 4 қаватли 606 хонадондан иборат бўлган турар-жой бинолари мажмуаси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382548

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram |
234 viewsedited  09:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:15:21
Мустақиллик байрами туҳфаси: Фарғона туманида 660 ўринли замонавий мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Мустақиллик байрами арафасида вилоятимизда фойдаланишга топширилаётган юзлаб объектлар қаторида Фарғона тумани Наврўз маҳалласида қад ростлаган 660 ўринга мўлжалланган 63-сонли умумий ўрта таълим мактаби тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382547

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram |
414 views18:15
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:14:46
Марғилонда янги уйларда истиқлол шодиёналари

Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами арафасида Марғилон шаҳридаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қуриб битказилган 2 та 9 қаватли 80 хонадонга мўлжалланган турар-жой биноларини ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382546

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram |
757 views17:14
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:24:11
“Нефтчи” “Қизилқум” устидан иродали ғалабага эришди: 2-1

Бугун Суперлиганинг 17-тур учрашувлари доирасида "Нефтчи" Яйпанда "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Жамоамизнинг иродали ғалабасини ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов томонидан киритилган икки гол таъминлади.
Ғалабадан сўнг “Нефтчи” 11 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилди.

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram |
527 views18:24
Ochish/sharhlash