Get Mystery Box with random crypto!

Фуқаро МИБ ходимига пичоқ билан ҳужум қилди… Жорий йил 10 апр | Referendum.uz

Фуқаро МИБ ходимига пичоқ билан ҳужум қилди…

Жорий йил 10 апрель куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро МИБ ходимига пичоқ билан ҳужум қилган.
Маълум бўлишича, мазкур туманда давлат ижрочиси бўлган С.Бадалбоев 10 апрель куни соат 15:40 ларда қарздор фуқаро О.Тошбоев яшаш хонадонига 26 млн 982 минг сўмлик банк кредити ва бошқа қарздорликларни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун борган. 
Бу вақтда эса хонадон эгаси уйда бўлмагани боис Бадалбоев телефон орқали унинг келишни сўраган. Қарздор эса телефон орқали турли баҳоналар билан аввалига келмаслигини айтади, сўнг эса қарздорлиги мажбурий ижрога йўналтирилганини эшитиб, хўжалик пичоғини кўтариб келади.
Қарздор О.Тошбоев МИБ ходимининг қонуний фаолиятга қаршилик қилиб, унинг кўкрак қафасига хўжалик пичоғи билан урмоқчи бўлганида, у ўзини ҳимоя қилган ва ўнг қўл кафт соҳасидан жиддий жароҳат олган. 
Қарздор яна давлат ижрочисини ўлдириш мақсадида уни ортидан қувган вақтда, ижро ҳаракатларида иштирок этаётган бошқа давлат хизматчилари томонидан қўлидаги хўжалик пичоғи олиб қўйилиши сабабли, жиноятни охирига етказа олмаган.
Мазкур ҳолат бўйича 2023 йил 10 апрель  куни Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш https://t.me/referendumuz23