Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда жамоат жойларида шилқимлик қилган шахс беш кунга | Referendum.uz

Ўзбекистонда жамоат жойларида шилқимлик қилган шахс беш кунга қамалиши мумкин

Ўзбекистонда жамоат жойларида шилқимлик қилган шахс 5 кунга қамалиши мумкин.

“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда мазкур ҳаракатлар учун алоҳида жиноий жавобгарлик киритилмоқда.

Хусусан, жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш, шахсни, унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш ёхуд унга нисбатан шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланиб, бу ҳаракатлар учун 1,5 миллион сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилмоқда.

Ушбу қонунга асосан, Ўзбекистонда эндиликда эр ёки хотин ўз турмуш ўртоғининг ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган бўлса, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.

Масалан, шахс ўз турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр қимматини таҳқирласа 6 миллион сўм жаримага тортилади, ғаразли ниятлар билан калтаклаб, баданига оғир тан жароҳати етказса 12 йилга озодликдан маҳрум қилинади.

Каналга уланиш https://t.me/referendumuz23