Get Mystery Box with random crypto!

Халқ пулидан баннерлар ва тадбир харажатлари учун 906 млн сўм | Redaksiya.uz

Халқ пулидан баннерлар ва тадбир харажатлари учун 906 млн сўм

Шу йилнинг 26-27 май кунлари Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасида Наманган вилояти ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтган.

Ушбу тадбир ўтказиладиган бинони безатиш ва жиҳозлар ўрнатиш, реклама баннерлар тайёрлаш, кўргазма иштирокчилари маҳсулотлари ярмаркаси учун махсус кабиналар ва бошқа турдаги тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлари учун вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 906,0 (тўққиз юз олти) миллион сўм ажратилган.
Тўғри бундай тадбирларда кўп қатнашганмиз, ярмаркалардаги тадбиркорларга тегишли баннер ва декарацияларни тадбиркорнинг ўзи ўрнатади. Билишимизча бу ерда асосий пул ўртадаги мониторга сарфланган.

Шундай бўлган тақдирда ҳам битта тадбир учун, сал кам 1 млрд сўм маблағ сарфлаш жуда ғалати эмасми?

https://t.me/redaksiyauz