Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​​​ㅤㅤㅤㅤㅤ Ассалому алайкум, солиҳаларим! Бугун сизл | RECEPTI_DIPU💚

​​​​​​​​ㅤㅤㅤㅤㅤ
Ассалому алайкум, солиҳаларим! Бугун сизлар билан жуда ҳам ажойиб "Дангаса сомса" тайёрлашни ӯргатаман, Ин шаа Аллоҳ


«ДАНГАСА СОМСА»


Керакли масаллиқлар:

Хамир учун:

300 мл сув
1 ош қошиқ туз
3-4 ош қошиқ эритилган сарёғ
2-3 стакан ун
300 гр эритилган сарёғ (суртишга)

Начинка учун:

3-4 дона картошка
300-400 гр гӯшт
2-3 дона пиёз
50 гр думба
Туз, зира, кашнич уруғи

Безак учун:

Тухум сариғи
Кунжут


Тайёрланиши:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

1. Хамир учун: Идишга сув, туз, эритилган сарёғ ва унни солиб, ӯртача қаттиқликдаги хамир қорамиз ва 2 зувалага бӯламиз. Салафанга ӯраб, тиндирамиз.
2. Начинкаси учун: Идишга тӯғралган гӯшт, картошка, пиёз, думба ва туз солиб, аралаштирамиз.
3. Хамирни катта ва юпқа думалоқ шаклда ёйиб, устига 300 грли сарёғни эритиб суртамиз. Четларига начинкани айланасига солиб, хамирнинг ӯртасини кичик плюс "+" шаклида кесиб қӯямиз.
4. Хамирни думалоқ шаклда четидан ӯртасига қилиб, тортиб-тортиб ӯраб чиқамиз. Ӯраганимиз сари хамир ӯртасидан бӯлиниб, айлана рулет шаклига келади. 2-3 та рулет қилиб кесиб оламиз. 2 зувала хамирдан 2 лист сомса чиқади. Листга териб, тухум суртиб, кунжут сепамиз.
180°С қизиб турган духовкада 35-40 дақиқа давомида пишириб оламиз.
Тайёр бӯлгач, бӯлакларга бӯлиб-кесиб, дастурхонга тортамиз.

"Дангаса сомса" тайёр! Ёқимли иштаҳа!!!

#дангаса_сомса

Яқинларингизга ҳам улашинг!!!

ㅤㅤㅤㅤㅤ