Get Mystery Box with random crypto!

Иссиқ салат Керакли масаллиқлар: 150 гр лахм мол гўшти | RB_Cooking

Иссиқ салат

Керакли масаллиқлар:

150 гр лахм мол гўшти
1 дона бақлажон
1 донадан сариқ ва яшил булғор қалампири
2 дона помидор
2 дона бодринг
1 дона қизил пиёз
100 гр сабзи салати
2 бўлак чеснок
Кашнич, укроп, кўк пиёз
2 ош қошиқ соя
1 ош қошиқ булғор қалампири кукуни
Мурч
Туз таъбга кўра

Тайёрланиши:

Бақлажонни ярим паррак қилиб тўғраймиз. Сариқ ва яшил булғор қалампирларини сомонча шаклида тўғраймиз. Бодринг ва пиёзни ҳам ярим паррак қилиб тўграймиз. Помидорни видеода кўрсатилгандек юмшоқ жойини олиб ташлаб, тўграймиз. Лахм гўштни ҳам сомонча қилиб тўғраб оламиз. Тўғралган гўштни устига соя, туз, мурч ва чеснокни майдалаб солиб, аралаштириб қўямиз. Қозонга ёғ солиб, қиздирамиз ва гўштни солиб яхшилаб қовурамиз, қозон қопқоғини ёпиб
15 дақиқага димлаб қўямиз. 15 дақиқада гўшт яхши пишиб олади кейин устига бақлажонни солиб 3-4 дақиқа қовурамиз. Кетидан булғор қалампири ва пиёзни солиб яна 5 дақиқа қовурамиз. Устига туз, қизил булғор қалампири кукунини солиб яна аралаштирамиз кейин сабзи салати, помидор, бодринг ва тўгралган ҳар хил кўкатларни солиб баланд оловда 3 дақиқа қовуриб оламиз.

Мазали, тўйимли, иссиққина салат тайёр.

Ёқимли иштаха...

https://t.me/rb_cooking_rb