Get Mystery Box with random crypto!

Тўй оши Керакли масаллиқлар: 0.5 кг сариқ сабзи 1 дона қизил с | RB_Cooking

Тўй оши
Керакли масаллиқлар:
0.5 кг сариқ сабзи
1 дона қизил сабзи
0,5 кг қўй гўшти
150 гр писта ёғи
2 та пиёз
50 гр ивитилган нўхат
( нўхатни бир кун аввал ивитиб қўйинг)
50 гр ош магиз
0.5 кг лазер гуруч
Туз, зира
750 гр сув
Қўй думба ёғи 100 гр

Тайёрланиши:
Гуручни 2-3 марта ювиб илиқ сувга 1 соат ивитиб қўйинг.
Қозонни қиздириб аввал писта ёғ солиб сўнг думба ёғни еритиб олинг.
Қизиган ёғда аввал гўштни қизартириб сўнг пиёзни ҳам қип қизил қилиб қовуриб олинг
Сабзи солиб аралаштирмасдан устини текислаб ўртасига магиз ва нўхатни солиб устини коса билан ёпиб қўйинг 1-1,5 соат қайнатинг

Косани олиб устини текислаб гуруч солиб устига туў сепиб қозон қопқоғини ёпинг ва ҳар 2-3 дақиқада очиб суви тортулгунча аралаштириб туринг ( шунда гуруч бир хилда дона дона бўлиб пишади)
Суви яхши тортилгач гуручни ўртага тўплаб ўртасини тешиб 20 дақиқага паст оловга димланг
Тўй оши тайёр
Ёқимли иштаҳа