Get Mystery Box with random crypto!

Хайит дастурхони кўрки бўлган Чак чак Керакли масаллиқлар Сар | RB_Cooking

Хайит дастурхони кўрки бўлган
Чак чак
Керакли масаллиқлар
Сарёғ 120 гр
1 чой қошиқ сирка
3 гр коритца
1 чой қошиқ туз
Ун 550-600
150 гр сув (совуқ)
500 гр ёғ ( қовуриш учун)

Сероп учун:
300 гр сув
300 гр шакар
3 гр лимон кислота ( 1 чой қошиқ лимон суви ҳам бўлади)

Тайёрланиши:
Ҳамма қуруқ массаларни солиб устига сарёғ солиб урвоқ қилинади сўнг сув солиб хамир қорилади ва музлаткичда тиндирилади.
Тинган хамирни 2 га бўлиб ўртача қалинликда ёйилади ва видеода кўрсатилгандек шакл берилади
Қизиган ёғда пастроқ оловда икки тарафини пиширилади сўнг серопга ботириб чиройли идишга тертлади устини ҳохишга қараб безатилади.
Ёқимли иштаҳа

Келаётган Хайит айёмингиз муборак бўлсин