Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг июль ойи 20 куни давомида содир этилган жиноятла | Раҳмат Тошназарович Маматов

Жорий йилнинг июль ойи 20 куни давомида содир этилган жиноятлар ҳамда шахсий таркиб томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишининг аҳволи муҳокама қилинди

Муҳокамада вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Дастлаб вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида жойларда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, июль ойининг 20 куни давомида вилоят ҳудудида қайд этилган жиноятчилик аҳволи таҳлил қилинди.

Ушбу давр мобайнида умумий жиноятлар Иштихон, Пахтачи, Пастдарғом, Оқдарё, Самарқанд шаҳри ва Каттақўрғон шаҳарларида ошган. Жиноят турларидан безорилик жинояти Жомбой, Пастдарғом ҳамда Пахтачи туманларида, ўртача оғир тан жароҳати етказиш Самарқанд шаҳри, Иштихон ҳамда Пахтачи туманларида ошганлиги сабабли ҳудуд ИИБ бошлиқлари қаттиқ огоҳлантирилди.