Get Mystery Box with random crypto!

Қурбон ҳайитининг барокати кўнгилларимизни ва хонадонларимизни | Раҳмат Тошназарович Маматов

Қурбон ҳайитининг барокати кўнгилларимизни ва хонадонларимизни мунаввар айласин!

Азиз юртдошлар!

Барчангизни халқимизга хос бағрикенглик, меҳр-мурувват, саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан вилоят ички ишлар органлари ходимлари номидан муборакбод этаман.

Ушбу муборак айёмда юртимиз равнақи, элимиз осойишталиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда Яратганнинг марҳамати ёғилсин. Юртимиз тинч бўлсин, оилангиздан файзу-барака аримасин.

Барчангизга байрам муборак бўлсин!

Раҳмат Маматов, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи