Get Mystery Box with random crypto!

ЕРНИНГ НИДОСИ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: 'Ер юз | Ravza.uz | Rasmiy kanal

ЕРНИНГ НИДОСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
"Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:

Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир;
Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан;
Устимда кулмоқдасан, қорнимда йиғлайсан;
Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан;
Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан;
Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар;
Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;
Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан;
Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;
Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA