Get Mystery Box with random crypto!

Менинг суюкли онам. Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий | Ravza.uz | Rasmiy kanal

Менинг суюкли онам.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Менинг мўҳтарама онам вафот этдилар. Ёшлари тахминан тўқсонга тўлиб бўлган эди. Онам ўзларининг уйларида яшар эдилар. Камина ожизнинг уйи уларга жудаям яқин эди. Мен мўҳтарама онамни ўйимга олиб кетсам деб хоҳлар эдим. Бунинг учун доим улардан: Сиз мен билан туринг. Мен сизнинг энг кичик ўғлингизман. Мен билан бирга яшаб, менга эҳсон қилинг деб ёлвораверар эдим. Биз эр-хотин бизнинг уйимизда яшасинлар деб, соатлаб оёқларини уқалаверар эдик. Магар онам биздан шунчалар хурсанд, шунчалар рози эдиларки, ҳаққимизга дуолар қилаверар эдилар. Бироқ, бизнинг уйда яшашга рози бўлмас эдилар. Биз бутун умр айни шу хоҳиш ва орзуда яшаб ўтдик. Вафотларидан бир неча муддат олдин, мен онамни танхоликда кайфиятлари яхшилигини кўрдим. Шунда, оёқларидан тутиб: Менинг қалбим орзуси шуки, сиз мен билан менинг уйимда яшасангиз, бу саодат менга насиб қилса дедим. Шунда, мўҳтарама онам менга қалбларидаги гапни айтдилар ва мени хайрон қолдирдилар. Шундай дея бошладилар: "Ўғлим! Сенинг отанг мени ушбу уйга олиб келган эдилар. Ҳозир у киши вафот этганлар. Менинг қалбим, жанозам айни шу уйдан чиқишини хоҳлайди".
Мен хайрон бўлдимки, онам тўқсон ёшда ҳам “эрим мени бу уйга олиб келган эди. Энди, жанозам айни шу уйдан ташқарига чиқсин” деб ўйлар эдилар.
Агар эр аёлига меҳр берса, у ҳолда аёл ҳаётини эрига фидо қилиб юборади.......
(“Сукунэ дил” китобидан. 139-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA