Get Mystery Box with random crypto!

ҲАРОМГА ҚЎЛ УРИШДАН ҚЎРҚИБ, ШУБҲАЛИ НАРСАЛАРДАН САҚЛАНИШ Алл | Ravza.uz | Rasmiy kanal

ҲАРОМГА ҚЎЛ УРИШДАН ҚЎРҚИБ, ШУБҲАЛИ НАРСАЛАРДАН САҚЛАНИШ

Аллоҳ таоло бандаларига раҳм қилиб, ҳалолни ҳам, ҳаромни ҳам очиқ-ойдин ва батафсил баён қилиб қўйган.
У Зот Анъом сурасида марҳамат қилади:
"Ҳолбуки, У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб қўйган-ку!" (119-оят).
Мусулмон киши очиқ-ойдин ҳалолга ҳеч қандай тангликсиз, бемалол қўл ураверади, ундан манфаатланаверади, ҳузурланаверади. Аммо очиқ-ойдин ҳаромга зинҳор яқинлашмайди.
Биз ўрганаётган ҳадиси шарифда зикр қилинганидек, ҳалол ва ҳаромдан кейинги учинчи нарса ҳалол ёки ҳаромлиги шубҳали бўлган нарсалардир. Кўпчилик одамлар мазкур нарсаларни аниқлай олмайдилар. Шунинг учун ҳам улардан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш зарур.
Шак-шубҳали нарсани қилиш ҳаромга зарийъа - васила бўлиб қолиши бор. Шунинг учун ҳам шакка солган нарсани тарк этиш ила саддуз зароиъни (яъни зарарга олиб бориши мумкин бўлган василани тўсишни) ишга солиш керак бўлади.
Бунга энг асосий далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу рисолага асос бўлган "Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир", деган ҳадисларидир.
Уламоларимиз бу борада яна қуйидаги ҳадиси шарифни ҳам далил қилиб келтирадилар:
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳнинг "Сени шакка солган нарсани қўйиб, шакка солмаган нарсага ўт", деганларини эшитдим".
Термизий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

"Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир" китобидан.