Get Mystery Box with random crypto!

ИНСОНИЙ АЛОҚАЛАР ОДОБИ Ҳар бир банда учун унинг ҳаётидаги ин | Ravza.uz | Rasmiy kanal

ИНСОНИЙ АЛОҚАЛАР ОДОБИ

Ҳар бир банда учун унинг ҳаётидаги инсоний алоқалар муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам Исломда бу алоқаларга алоҳида эътибор берилиб, барча алоқаларни гўзал тарзда олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилган.
Мусулмон инсон доимо камолотга интилувчи шахсдир. Ислом камолотдир. У доимо барча соҳада, жумладан, инсоний алоқалар бобида ҳам камолотга ундайди.
Исломдаги инсоний алоқаларнинг асосини яхшилик ташкил этади. Бу, барча инсоний алоқалар фақат яхшиликдан иборат бўлиши учун ҳаракат қилиш, деганидир.
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:
"...одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара сураси, 83-оят).
Албатта, Исломдаги инсоний алоқаларнинг ҳар бирига атаб алоҳида китоблар ёзилган. Ўтган уламоларимиз ёзганларидан фойдаланган ҳолда, ўша алоқалардан баъзиларига жуда қисқача тўхталиб ўтамиз ва сиз азизларга бу борадаги китобларни яхшилаб ўқиб, ўрганиб боришни тавсия қиламиз.

"Руҳий тарбия" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA