Get Mystery Box with random crypto!

Йўл ҳаракати қоидаларига , светофорнинг доирали ишоралари қуй | Авто Мактаб Жиззах

Йўл ҳаракати қоидаларига , светофорнинг доирали ишоралари қуйидаги маънони билдиради:

яшил ишора ҳаракатланишга рухсат беради;

милтилловчи яшил ишора ҳам ҳаракатланишга рухсат беради ва унинг таъсир вақти тугаётганлиги ҳамда кўп ўтмай тақиқловчи ишора ёниши ҳақида ахборот беради;

яшил ишора ўчишига сонияларда қанча вақт қолганлиги ҳақида ахборот бериш учун рақамли табло қўлланилиши мумкин;

сариқ ишора ҳаракатни тақиқлайди, ушбу Қоидаларнинг да кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ва ишоралар алмашуви ҳақида огоҳлантиради;

милтилловчи сариқ ишора ҳаракатланишга рухсат беради ва тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади, хавф-хатар ҳақида огоҳлантиради;

қизил ишора, шунингдек милтилловчи қизил ишора ҳаракатланишни тақиқлайди;

қизил ва сариқ ишораларнинг бир вақтда ёниши ҳаракатланишни тақиқлайди ва кўп ўтмай яшил ишора ёниши ҳақида ахборот беради.

| | | |