Get Mystery Box with random crypto!

ДУОГА ЖАВОБ Дуо қилиб Аллоҳдан қувват сўрадим. Роббим мени | АЛЛОХГА ОШИҚ ҚАЛБЛАР📿.

ДУОГА ЖАВОБ

Дуо қилиб Аллоҳдан қувват сўрадим. Роббим мени қувватлантириш учун машаққатлар берди.

Аллоҳдан ҳикмат сўрадим. Мавлом менга ечимини топишим учун муаммоларни берди.

Буюк Раззоқдан бойлик истаб дуолар қилдим. У менга акл ва басирот (қалб кўзининг очиқлигини) берди.

Қудратли Роббимдан жасорат сўрадим. У менга устидан ғалаба қозонишим учун таҳликаларни берди.

Аллохдан мехр сўраб ёлвордим. У менга машаққатли кунларда қўлини чўза оладиган инсонларни юборди.

Аллохдан ёрдам сўрадим. У менга имконларни берди...


https://t.me/Rasululloh_Ummatlarii_571