Get Mystery Box with random crypto!

​​Қадр кечаси охирги ўн кунликнинг тоқ кечасидадир Абу Саъид | Rosululloh ﷺ Ummatlari🌙

​​Қадр кечаси охирги ўн кунликнинг тоқ кечасидадир

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Рамазоннинг ўрта ўн кунлигида эътикоф ўтирдик. Йигирманчи куни тонг отганда матоҳларимизни олиб чиқдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга келиб: «Ким эътикоф ўтирган бўлса, жойига қайтсин. Ушбу кечаси туш кўрдим. Кўрсам, сув ва лойга сажда қилмоқдаман», дедилар.

У зот эътикоф ўтирган жойларига қайтганларида осмон безовта бўлди. Устимизда ёмғир ёғди. У зотни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, ўша куннинг охирида осмон яна безовта бўлди. Масжиднинг томи хурмо шохи билан ёпилган эди. Шунда у зотнинг бурунлари учида лой ва сув асарини кўрдим.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда шундай келган:
«Абу Салама айтди: «Абу Саъид Худрийнинг олдига бориб: «Бизни хурмо боғига олиб чиқмайсанми, гаплашиб ўтирар эдик», дедим. Шунда у чиқди. Сўнгра унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечаси ҳақида эшитган нарсангни менга гапириб бер», дедим.

У гап бошлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. У зот билан бирга биз ҳам эътикоф ўтирдик. Шунда Жаброил келиб, у зотга: «Сен истаган нарса олдингда», деди. У зот ўрта ўн кунликда эътикоф ўтирдилар. У зот билан бирга биз ҳам эътикоф ўтирдик. Шунда Жаброил келиб, у зотга: «Сен истаган нарса олдингда», деди.

Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг йигирманчи куни тонгда хутба қилиб: «Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирган бўлса, қайтсин. Менга Қадр кечаси кўрсатилди. Сўнгра эсимдан чиқарилди. Албатта, у охирги ўн кунликнинг тоқ кечасидадир. Мен лой ва сувга сажда қилганимни кўрдим», дедилар.

Масжиднинг томи хурмо шохи билан ёпилган эди. Осмонда бирор нарсани кўрмас эдик. Бир парча булут келиб, ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан намоз ўқидилар. Шунда у зотнинг бурунлари учида лой ва сув асарини – тушларининг тасдиғини кўрдим».

Бухорий ривоят қилган.

Эслатма: Бугунги тун Рамазон ойининг 29-кечасидир.

Манба: https://islom.uz/maqola/20481

islomuz