Get Mystery Box with random crypto!

​​​​• ​​​​Аёл кишининг миясида бир вақтнинг ўзида етмиш етти х | Rosululloh ﷺ Ummatlari🌙

​​​​• ​​​​Аёл кишининг миясида бир вақтнинг ўзида етмиш етти хил фикр бўлади.

• Аёл киши асаларига ўхшайди. Сенга асал беради, лекин ора-орада чақиб туради.

• Модомики онанг аёлингни кузатиб, назорат қилиб турибдими, аёлингга ишонавер!

• Аёлнинг қуроли - тилидир.

• Хотинсиз эркак - жасадсиз бош.
Эрсиз аёл - бошсиз жасад.

• Аёл эри билан ўтказган бахтли кунларининг қадрини эрини йўқотганда билади.

• Агар чиройли аёл бамисоли қимматбаҳо тош бўлса, фозила (гўзал хулқли, илмли) аёл бамисоли хазинадир.

• Олтин олов билан синалади.
Аёл олтин билан синалади.
Эркак аёл билан синалади.

• Иффат каби аёлнинг қадрини оширадиган нарса йўқ.

• Аёл аввал кўзи билан яхши кўради.
Кейин қалби билан яхши кўради.
Охирида ақли билан яхши кўради.

• Бойнинг зийнати саховат.
Фақирнинг зийнати қаноат.
Аёлнинг зийнати иффат.

• Аёл уч кишини ёқтирмайди:

1. Ўзидан чиройлироқ аёлни.(баъзиси)
2. Ёшини сўраган кишини.
3. Ўтмишини сўраган кишини.

• Ҳар бир бахтли эркакнинг ортида солиҳа аёл бор.

• Йиғлаётган аёлни тушунишга уриниш худди қаттиқ шамол эсиб, бўрон бўлаётган пайтда газетани варақлашга уринишга ўхшайди.

Нозимжон Ҳошимжон саҳифасидан


АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
═══════════════
Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта ушбу зикрни ёдлаб олинг!
ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН!!!