Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲ ҲАР БИР НАРСАНИ ЎЛЧОВ БИЛАН ЯРАТГАНИНИ БИЛМАДИНГМИ?! ​​ | Rosululloh ﷺ Ummatlari🌙

АЛЛОҲ ҲАР БИР НАРСАНИ ЎЛЧОВ БИЛАН ЯРАТГАНИНИ БИЛМАДИНГМИ?!

​​Латиф Нассернинг Netflix даги Connected туркум дастурларини кўраётиб кичкина ҳақиқатни англадим.

1926-1935 йиллар оралиғида АҚШнинг Yellow Stone миллий қўриқхонасида бўриларни овлашга рухсат берилади. Натижаси ҳайратланарли: Бўрилар йўқлиги натижасида, буғулар ва кийиклар кўпайиб кетади. Уларни кўпайиб кетиши эса улар учун озуқа етишмовчилигига олиб келади.
Натижада дарё бўйларида емирилишлар (чунки буғулар атрофдаги ўсимликларни ҳам ейишга мажбур бўлишади ва бу ўз навбатида ер юзасида тектоник ўзгаришлар) содир бўла бошлайди. Буғулар дарахт баргларини ейишлари натижасида қушлар ин қурмай қўядилар. Бошқа жойларга кўчиб кетадилар. Бунинг натижасида эса қумурсқалар кўпаяди - қисқаси бутун экотизим ишдан чиқади. Буларнинг барчаси биргина бўри йўқлиги туфайли.

Америка ҳукумати 1995 йилда бўриларни қўриқхонага қайта олиб киришга мажбур бўлади.

Ахир қандай қойил қолмайсиз Аллоҳнинг барча нарсани бир-бирига боғлиқ қилиб ўлчов билан, ҳисоблаб яратганига. Агар инсон Аллоҳнинг қонун қоидаларига аралашса уни бузишдан бошқа иш қилмайди.

Аллоҳ таоло айтади: "У осмонлару ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир."
(Фурқон 2-оят)

«Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Сен (камчиликлардан) покдирсан»
(Оли Имрон 191-оят)

Яхшилик, савоб ва фойдаларни ўзингизда қолдирмай дўстларингизга улашинг!
┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Улашинг | @Rasululloh_Ummatlari

Линкни босинг ва «Росулуллоҳ ﷺ Умматлари» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy <>