Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲ ВА РОСУЛИ ЛАЪНАТЛАГАН ОЛТИ ТОИФА. Ойша онамиздан ривоя | Rosululloh ﷺ Ummatlari🌙

АЛЛОҲ ВА РОСУЛИ ЛАЪНАТЛАГАН ОЛТИ ТОИФА.

Ойша онамиздан ривоят қилинди.

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
Олти тоифа инсонлар бор мен уларни лаънатладим ва Аллоҳ ҳам уларни лаънатлаган ва ҳар битта пайғамбар уларни лаънатлаган.

Аллоҳнинг китобига зиёда қилганлар.
Аллоҳнинг қадарини ёлғонга чиқарувчилар.
Зулм билан ҳукумат қиладиган инсонлар. Улар Аллоҳ хор қилган кишиларни азиз қилишади, Аллоҳ азиз қилган кишиларни хор қилишади.
Аллоҳнинг ҳаром қилган нарсаларини ҳалол қилувчи.
Мени оиламдан Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилувчи.(яъни оиламга зулм қилувчи)
Суннатимни тарк қилувчи (инсон) дедилар.

( Термизий ривояти)

Шарҳ:

Биринчи тоифа Ким Қуръонда бўлмаган нарсани қуръонда бор деса лаънатга қолади.

Иккинчи лаънатланган тоифа қадарни ёлғонга чиқаради. Аллоҳ уни туғилганидан ўлганигача ёзиб қўйган қадарини инкор қилади.

Учинчи лаънатланган тоифа зулм билан ҳукумат қилади. Аллоҳ азиз қилган тақводор, диндор, намоз ўқиган, қуръон ўқиган инсонларни, тв ларга чиқариб туҳмат қилиб шарманда қилади, қамайди, ўлдиради, сургун қилиб хорлайди. Аллоҳ хор қилган фоҳишалар, қўшиқчилар , артистлар лўттибозлар аскиячи, қизиқчилар энг машҳур обрўли, азиз инсонлар бўлади. Бундай ҳукуматни қурган инсонни Аллоҳ ва бутун пайғамбарлар лаънатлайди.

Тўртинчи лаънатланган тоифа Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилувчилар. Кўриб турганимиздек замонамизда катта катта шаҳарларнинг имомлари муфтийлари ҳаромларни ҳалоллаб беришябди. Аёллар ҳижобсиз юришлиги, ярим яланғоч юришлиги ҳаром эди, Аммо хоин муллалар ҳалол қилишябди. Мусиқа ҳам ҳаром эди ҳалол қилишябди. Бундай муллалар ва уларни йўлидагиларни Аллоҳ ва барча пайғамбарлар лаънатлайди.

Бешинчи тоифа Пайғамбаримиз алайҳиссалом оиласидан диндор тақводор бўлганлари сабабидан зулм қилувчилар. Зулм асли ҳаром эди, бўлиб ҳам пайғамбарнинг оиласига зулм қилгани учун лаънатга қолябди. Булар Эшонлар, Саййидлар, Хўжалардир. Аммо ҳозир шундай эшонлар чиқябдики фосиқ, шайтонга дарс беради. Буларга жазо берса савоб бўлади.

Олтинчи тоифа суннатларни тарк қилувчи инсон. Суннат хохласа қилиб, хохламаса ташлаб юборадиган нарса эмас. Базан тарк қилса гуноҳ бўлмайди. Аммо давомий тарк қилишлиги билан лаънатга қолади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @Rasululloh_Ummatlari


Линкни босинг ва «Росулуллоҳ ﷺ Умматлари» га қўшилинг!
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy

https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy