Get Mystery Box with random crypto!

СИЛАИ РАҲМ УМРНИ УЗАЙТИРАДИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ри | Rosululloh ﷺ Ummatlari🌙

СИЛАИ РАҲМ УМРНИ УЗАЙТИРАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло ризқини кенг қилиши ва ажалини кечиктириши кимни қувонтирса, у силаи раҳм қилсин”
(Бухорий ва Термизий).

Силаи раҳм дейилганида, қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш тушунилади. Соддароқ ифодаласак, қавм-қариндош, ёру биродарлар билан ўзаро борди-келдини узиб қўймаслик, доимо қондошлар, айниқса, улар орасидаги бетоблари ва ҳожатмандлари ҳолидан хабар олиш, қўлдан келганича уларнинг оғирини енгил қилиш каби улуғ инсоний фазилатларга силаи раҳм дейилади.

Мўътабар ақида китобларимизда, жумладан, “Ақоиди Насафий”да бундай дейилади: “Ажал биттадир”.

Шундай экан, умрни узайтиришни қандай тушуниш керак?

Баъзи уламолар бундай жавоб берганлар: “Амалларда баракот ва тавфиқ ҳосил бўлиши умрнинг бекорга ўтмаслигидир. Бу худди унинг узайганига ўхшайди”.

Айрим уламолар, силаи раҳм ўлганидан кейин яхшилик билан ёдланишига сабабдир, бу умрнинг маънан узайишидир, дейишган.

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Muxlisuz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy