Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2022 йилдаги 737-қарори мазмунига | РАСТАМОЖКА

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2022 йилдаги 737-қарори мазмунига кўра, эндиликда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ҳар қандай товарларга транзит божхона декларацияси расмийлаштирилади (истесно ҳолатлари ҳам мавжуд).

Бу эса Божхона кодексининг 26-моддаси 2-бандига зид. Чунки, кодекснинг ушбу бандида: "Ваколатли шахс товарларнинг ва транспорт воситаларининг хусусияти, миқдори, ишлаб чиқарилган мамлакати ёки қайси мақсадга мўлжалланганлигидан қатъи назар, исталган божхона режимини танлашга ёки уни бошқа божхона режимига ўзгартиришга ҳақли" деб кўрсатилган.

Шунда, чегарадан киришда транзит декларацияси мажбурий тақдим этиладими еки ихтиёрий? Транзит декларациясини тақдим этишни хохламайдиганлар нима қилади? Ёки Божхона кодексига ўзгартириш киритиладими?

@rastamojka_uz