Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил 1 январдан ТИФ ТНнинг 2022 йилги янги версияси амалиё | РАСТАМОЖКА

2023 йил 1 январдан ТИФ ТНнинг 2022 йилги янги версияси амалиётга киритилиши муносабати билан, кўплаб норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш зарурати пайдо бўлган.

Айниқса божхона тўловларидан имтиёз беришни назарда тутувчи ҳужжатлар. Бундай ҳужжатлар тезкорлик билан ўзгартирилмаса, ТИФ қатнашчиларнинг божхона расмийлаштируви чўзилиб кетиши ва турли тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин.

Шу сабабли, юзага келиши мумкин бўлган ноқулай вазиятларни олдини олиш мақсадида, Божхона қўмитасидан ТИФ ТНнинг айнан қайси бандлари ўзгартирилганлиги, бу ўзгаришлар имтиёз хужжатларига қандай таъсир этганлиги, юзага келаётган номувофиқликлар бўйича қандай йўл тутиш лозимлиги бўйича расмий хабар кутиб қоламиз.

@rastamojka_uz