Get Mystery Box with random crypto!

Қуйидаги постни 6 йил олдин ёзган эканман. Бу вақт мобайнида F | Photos for muslims

Қуйидаги постни 6 йил олдин ёзган эканман. Бу вақт мобайнида Facebook бироз ўзгарибди. Шунинг учун пост охирида янги одоблар қўшилди.

Facebook ҳукм ва одоблари:

1. Ниятнинг яхши бўлиши.
2. Бекорчи нарсалар билан машғул бўлмаслик.
3. Намоз вақти чиқиб кетмаслиги.
4. Фақат яхши ва солиҳ нарсаларни эълон қилиб, шундайларни ўқиш.
5. Дўстларни фақат яхшиларини таклиф этиш ва қабул қилиш.
6. Постларни тўғри мулоҳаза қилиб, фойдали шарҳ қолдириш.
7. Пост қўйиш ва шарҳ қолдиришда ҳаммага манфаат бўлишини ўйлаш, ҳамда риё, сумъа ва ужб каби гуноҳлардан сақланиш.
8. Пост қўйиш ва шарҳ қолдиришда бошқаларнинг айби, сири каби шахсий ишларига дахл қилмаслик.
9. Эркак ва аёл муносабатларида шариат доирасидан чиқмаслик.
10. Беҳаё, адоват тарқатувчи, бошқаларнинг тинчлигини бузувчи постлар қўймаслик, маълумот тарқатмаслик.
11. Муаллифлари (с) белгилари қўйган постларни қайта эълон қилмаслик.
12. Қўйилаётган пост ва шарҳларда муаллифлик ҳуқуқига риоя этиш.
13. Бегона эркак ва аёл шахсий ёзишмаларга киришмаслиги.
14. Беҳуда тортишмаслик, бошқанинг обрўси ва ҳурматини сақлаш.
15. Бошқанинг номидан профил очмаслик.
16. Ўз профилига бошқанинг, хусусан машҳур кишиларнинг суратини қўймаслик.

Янги одоблар:

1. Ўзини ўта машҳур инсон ва юлдуз деб ўйламаслик.
2. Доим диққат марказида туришга интилавермаслик.
3. Онлайнга фақат муҳим масала ва фойдали ишлар билан чиқиш.
4. Тролликдан ҳазар қилиш.
5. Умрни тармоқда ўтказиб юбормаслик.
6. Фейсбукдаги мутахассисликни зудлик билан ўзгартиравермаслик. Ишлар муҳокама ва ҳукмини эгаларига топшириш.

Ҳаким Фейсбукий

Манзилимиз:
@MubashshirAhmad